Евро-2020 якунланди. Энди бир ой давом этган бу байрам сарҳисобини қилса бўлади.

0 мағлубият
Италия Евро-2020 ғолиблигига қадар бирор ўйинда мағлуб бўлмади. Турнир финал босқичидаги барча етти ўйинда итальянлар ғалабани нишонлашди.

Фото: CLAUDIO VILLA/GETTY IMAGES

Чемпионлар бўйича қисқача статистика:

  • Қаторасига икки пенальтилар сериясида ғалабага эришилди. Яримфиналда испанлар, финалда – инглизлар футбол лотереясида италияликлардан кўра омадсизроқ чиқишди.
  • Ўйинларнинг асосий бўлимларида итальянлар уч гол ўтказишди ва 11 гол уришди.
  • Пенальтилар серияси ҳисобга олинмаса, итальянлар ўйинларнинг асосий вақтида бирор марта ҳам 11 метрлик зарбани ижро этишмади.
  • Италия ўз тарихида иккинчи бор Евро ғолиби бўлишди.
  • Италия мағлубиятсиз сериясини 34 ўйинга етказиб қўйди. Жаҳон рекорди учун яна бир ўйинда мағлуб бўлмаслик кифоя қилади.
  • Бонуччи – Евро финалларида гол урган «энг кекса» футболчи. У Англия дарвозасига ҳисобни тенглаштирувчи голни урганида 34 ёшу 71 кунлик эди.
  • Жоржиньо бир мавсумда ҳам Европа чемпионатида ва ҳам Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлишга эришган 10-футболчи бўлди.

Алдаб ўтиб бўлмас футболчилар

Жоржо Кьеллини — Леонардо Бонуччи жуфтлиги бирор вазиятда рақибга бирга бир вазиятда ўзини алдаб ўтишига рухсат бермаган. Улар бирор марта италияликлар дарвозасига зарба берилишига олиб келган хатога йўл қўйишмаган.

5та қуруқ ўйин

Фото: FRANK AUGSTEIN — POOL/GETTY IMAGE

Евро давомида Англия посбони Жордан Пикфорд шунча ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган. У Европа чемпионатида қуруқ ўйин ўтказиш бўйича яққол етакчи бўлди. Англияликлар турнир давомида жами икки гол ўтказиб юборишди — Данияга қарши яримфинал ўйинида жарима зарбасидан ва финалда Италия бурчакдан зарба ижро этганида.