15:02 / 09.07.2021
9117

Онаизор фарёди: “Болам даволаниши учун 56 ёшимда мардикорчиликка чиқяпман...”

Таҳририятимизга оғир операция туфайли сахийлар кўмагини кутиб мурожаат қилаётганлар жуда кўп. Наманганлик Раҳмон Кўпаев ҳам оғир дардга чалинган. Соғайишнинг, ҳаётни сақлаб қолишнинг ягона чораси буйрак кўчириш амалиёти.

“Кунора диализга қатнайман, бир марта боришимга камида 200-300 минг сарфланади. Бу пул томони, оғриқларни, азобларни айтмай қўя қолай... Оиламни ҳам қийнаб қўйдим, болаларим ҳали ёш. Аёлим менга қарайман деб бирор жойда ишлай олмайди. Менга чиқиб турган нафақани ишлатамиз, таниш-билишлар ёрдам беришади.

Шифокорларнинг гапларига кўра ягона чораси буйрак кўчириш экан. Текширувдан ўтганман, гап маблағга тақалиб турибди. Ўзи шундоқ ҳам бадавлат оила эмасдик. Касаллик туфайли буткул чўкиб қолдик”, – дейди Раҳмон Кўпаев биз билан суҳбатда.

Раҳмоннинг онаси Жамила опа ҳам таҳририятимиз билан боғланди:

“Она учун фарзандининг сўниб боришидан ортиқ синов бўлмаса керак. Раҳмонбек ўғлимнинг оёғига ҳам протез қўйиш керак, лекин ҳозир буйраги биринчи масала бўлиб турибди. Набираларим ҳали жуда ёш, ҳар куни отасининг қийналишини кўриб мўлтирашади. Боламга ёрдам бўлсин деб мардикорчиликка чиқаман. Ҳарна-да...” – дейди онаизор йиғлаб.

Раҳмоннинг операциясига зарур 60 млн маблағни йиғиш учун саховатли ҳамюртларимиз ёрдами керак. Яхшики бундай инсонлар жуда кўп ва бу беморни ҳам ёлғизлатиб қўймайдилар.

Раҳмон Кўпаевга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0609 6532 5195 (Халқ банки, Раҳмон Кўпаев номида)

Виза: 4278 3100 2065 9785 (Раҳмон Кўпаев номида)

Сбербанк: 4817 7603 5681 0907 (Маърифжон Мамажонов номида)

Телефон: +998978284565 (онаси)

Аброр Зоҳидов, Тоҳиржон Турсунов

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top