“Биринчи синфда ўқийдиган боласи “Менинг жигаримни олиб дадамга беринглар!” деб йиғлайди” – ўзи етим ўсган беморнинг фарзандлари ҳам етим бўлмасин
Умиджон отадан эрта етим қолди. Онаси бошқа турмуш қургани сабаб она меҳрига ҳам у қадар тўёлмади. Уч йил олдин қон кетиб шифохонага ётқизилган Умиджонда жигар циррози аниқланди.
Боласидан хабар олиб турса-да, доим ёнида бўлолмагани онаизорнинг қалбини тимдалайди. Фарзандига кўмаклашиш учун топганига дориларини олиб беришга ҳаракат қилади. Лекин оғир дард олдида, нафақа пуллари ҳеч нарса бўлмай қоляпти.

“Аввалига нима бўлаётганига тушунмадик. Бир-икки даволанди, лекин яна мазаси бўлмай қолаверди. Қон қусиб, ҳушидан кетди. Аппаратларга тушириб текширишди. Жигар циррозининг охирги босқичи экани аниқланди.
Даволаняпти-ю, ҳатто томирига дори ҳам кетмаяпти. Докторлар Ҳиндистоннинг ҳаракатини қилинг, дейишяпти. Биринчи синфда ўқийдиган ўғли, “Бувижон, дадамга менинг жигаримни қўйишсин, дадам тузалсин”, деб этагимга осилиб йиғлайди.
Кичкина қизчаси ҳам бор. Дадангга тегинманглар, десак ҳам келиб дадасига ёпишаверади. Шуларнинг тақдирини ўйлаб болам шўрлик икки ҳисса эзилади. Охирги ётганида дориларини ҳам насияга олдик. Лекин аҳволи кундан кунга оғирлашяпти. “Ҳиндистонга тезроқ обормасангиз бўлмайди, кечиктиравермай тезроқ олиб боринглар, энди борган сари аҳволи оғирлашади”, дейишяпти.
Она бўлиш осон эмас экан. Юрсамам, турсамам хаёлимда фақат шу болам. Кечаси билан йиғлаб дуо қилиб чиқаман”, дейди онаизор кўз ёшларини тиёлмай.
“Кўнглимдан ўтганларини айтиб беролмайман. Болам менга ўхшаб қийналмасин, етим бўлмасин, дейман. Инсонларга ўхшаб яшагим келади. Карантинда қон кетиб қаттиқ қийналдим. Қизилўнгачимни беш марта тикишди. Охирги марта қон кетганда бўлди энди тикмаймиз, фойдаси йўқ, дейишди.
Нон, қуюқ овқатлар умуман мумкин эмас. Фақат шўрванинг сувини ичаман. Онам билан укам рўзғоримга қарашиб туришади. Аёлим мени парвариш қилади. Ҳар қон кетганда ҳушимдан кетаман. Қийналиб кетдим. Дори ичмай куним ўтмайди”, дейди Умиджон ўкинч билан.
Умиджон Султоновга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0610 2147 9091 Умиджон Султонов номида
Сбербанк: 2202 2032 4201 8374 аммаси Фарида Хазиева номида
Манзил: Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Юқори Манғит қишлоғи 50-уй
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Прописка машмашаси, “суд-пуд демайдиган” ҳоким ва Россияга нота — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:15
-
Эрондаги чекловлар сабабли Дубай ва Шарм аш-Шайхга авиарейслар жадвали ўзгартирилди
Ўзбекистон | 08:39
-
Эрон Исроилга янги ракеталар тўлқинини учирди
Жаҳон | 07:41
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Мавзуга оид

22:14 / 14.08.2024
Янги Зеландияда 300 дан ортиқ оилага таркибида ўлимга олиб келувчи метамфетамин бўлган конфетлар тарқатилди

12:33 / 27.01.2023
"Болаларим тўшакка михланиб қолишидан қўрқаман" — икки фарзанди оғир хасталикка чалинган она изтироби

11:58 / 30.12.2022
“Онам учун жигаримни бераман”— фарзандлари учун яшашга куч топаётган она ўкинчи

12:50 / 14.12.2022