14:01 / 16.07.2021
4863

Бухорода ҳокимлик заxирасидаги ерни 8 000 долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Бухоро тумани ҳокимлиги заxирасида бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, фуқаро Б. А. ўзга бир фуқарони алдаб, Бухоро тумани Работиқалмоқ маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 20 сотих ерни 8 000 долларга сотишга келишади. Фирибгар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда келишилган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Б. А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жондор туманида ўзига тегишли бўлган ернинг 70 сотихини 2 минг долларга сотаётган фермер ушланганди.

Top