17:16 / 20.07.2021
22997

Россия танклари Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги полигонга етиб келди

Аввалроқ Афғонистон чегарасидан 20 км узоқликда жойлашган Ҳарб-Майдон полигонида 5 августдан 10 августгача Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилиши маълум қилинганди. 

Россия танкчилари 200 километр йўл босиб, Афғонистон билан чегара яқинидаги Тожикистоннинг Ҳарб-Майдон полигонига етиб келди. Улар Россия, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг қўшма машғулотларида иштирок этади, деб хабар берди ТАСС.

Хабарда айтилишича, полигонга 50 бирликка яқин Россия ҳарбий техникаси келтирилган.

Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги Афғонистон чегарасидан 20 км узоқликда жойлашган Ҳарб-Майдон полигонида 5 августдан 10 августгача Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилишини маълум қилганди.

Айни вақтда Афғонистонда хорижий қўшинлар олиб чиқилиши ортида “Толибон” ҳаракатининг фаоллашуви кузатилмоқда. “Толибон” раҳбарияти Афғонистон ҳудудидан Марказий Осиё давлатлари ва Россияга ҳужум қилиш учун фойдаланишга йўл қўймасликка ваъда бераётганига қарамай, Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар қўшни давлатлар ҳудудига ўтиши мумкинлиги билан хавф солмоқда.

Top