Хитойда вояга етмаган болаларнинг интернетда турли видеолар билан чиқиш қилиши тақиқланди
Ҳукумат болалар интернетидаги «вояга етмаганларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига хавф соладиган» етти муаммони санаб ўтган ва йирик интернет-платформаларга бу муаммоларни ҳал қилишга буйруқ берган.
Хитой ҳукумати томонидан 16 ёшгача бўлган болаларнинг стримларда чиқиши, юлдузга айланиши, уларни интернет орқали даромад олишга ундаш тақиқланди. Бу ҳақда Хитой кибермакон масалалари бўйича бошқармаси баёнотида маълум қилинди.
«16 ёшдан кичик вояга етмаганларнинг тўғридан тўғри эфирларда чиқиши, вояга етмаганларни пул ишлашга ундан ҳамда бойлик ва пулга тобе бўлишни намойиш қилиш, азобланиш ва хунук қилиқлар орқали пул топиш тақиқланади», — дейилади унда.
Ҳукумат болалар интернетидаги «вояга етмаганларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига хавф соладиган» етти муаммони санаб ўтган ва йирик интернет-платформаларга бу муаммоларни ҳал қилишга буйруқ берган.
Биринчиси – болалар олиб борадиган тўғридан тўғри трансляцияларни тақиқлаш. Иккинчиси — вояга етмаганлар учун ўқишга алоқаси бўлмаган онлайн-ўйинлар, кўнгилочар ва реклама маҳсулотларини тарқатишни тақиқлаш.
Учинчи муаммо анимация билан боғлиқ. «Ёвуз» видеоматериаллар, зўравонлик, тушкун ва жиноятга ундовчи кўринишларни тақиқлаш. Сервислар яланғоч ва қўрқинчли қаҳрамонлар акс этган роликларни ўчириши лозим.
Тўртинчиси форумлар, гуруҳлар ва бошқа ижтимоий саҳифаларда болаларга зарар етказилишининг олдини олиш. Бунда болалар акс этган шаҳвоний ва ўз жонига суиқасд қилишга ундайдиган материалларга алоҳида эътибор қаратилади.
Бешинчи муаммо сифатида вояга етмаганларни пул йиғиш ёки сарфлашга, овоз беришга ёки болалар ўртасида душманлик келтириб чиқаришга чақиришнинг олдини олиш қайд этилди.
Тармоқда ўзини тутиш маданияти олтинчи муаммо деб маълум қилинди.
Еттинчи муаммо – вояга етмаганларда интернетга қарамликнинг олдини олиш.
Racer, Tencent QQ, Taobao, Sina Weibo ва Xiaohongshu платформаларига жарималар солинган бўлиб, улар белгиланган муддат ичида ноқонуний контент ва аккаунтларни ўчириб ташлаши лозим.
Хитойда 2019 йилда онлайн-ўйинлар ўйнайдиган болалар учун комендантлик соати жорий этилган бўлиб, вояга етмаганларга соат 22:00дан 8:00гача интернетда ўйин ўйнаш тақиқланган. 2021 йилда 60дан ортиқ онлайн-ўйинларга қиёфани таний оладиган тизим жорий этилган. Бу тизим тақиқланган вақтда ўйин ўйнаган вояга етмаганларни аниқлаб беради.
Мазкур тизим рўйхатдан ўтаётган ўйинчининг юзини сканер қилади. Юзини кўрсатишни истамаганлар вояга етмаган деб ҳисобланади ва ўйинлардан автоматик равишда чиқариб юборилади.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024