18:33 / 22.07.2021
2686

Сурхондарёда одамларнинг чорва молларини олиб, пулини бермаган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Фото: KUN.UZ

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида одамларнинг чорва молларини олиб, пулини бермаган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 15 июнь куни Бойсун тумани Шифобулоқ маҳалласида яшовчи Н.Матлаб ва Ш.Абдилар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Улар ўз мурожаатида 2020 йил апрель ойида Бойсун тумани Ариқусти маҳалласида яшовчи, Х.Шароф исмли шахс уларнинг ишончига кириб, Ш.Абдининг 1 бош ҳўкизини 10 миллион 800 минг  сўмга ва Н.Матлубнинг 1 бош қўйини 1 миллион 150 минг сўмга ва яна 15 бош қўзини 17 миллион 250 минг сўмга ҳисоблаб, олиб кетганини, аммо пулларни бермай, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган.

Қайд этилишича, жорий йил 6 июль куни Х.Шарофга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Top