Ўзбекистон | 19:11 / 23.07.2021
13349
2 дақиқада ўқилади

Президент мактабларининг битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз қабул қилинишига изоҳ берилди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Президент мактаби битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз, грант асосида қабул қилинадиган бўлди. Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова шу масалада изоҳ берди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Бу борада жуда кўп иш олиб борилди. Сабаби, Президент мактабининг ҳар бир битирувчиси халқаро имтиҳон топширади. Президент мактабини ҳозирга қадар битириб чиққан ўқувчилар халқаро (International Advanced Levels) A-LEVEL сертификатига эга.

Бу йил бизнинг 4та Президент мактаблари Cambridge аккредитациясидан ўтди. Бу дегани халқаро мақомга эга бўлдик. Бошқа давлатларда ушбу сертификатга эга битирувчилар бир қанча хорижий университетларга қабул қилинади. Президент мактаби битирувчилари шу A-LEVEL сертификатига эга бўлгани сабабли ҳам бизнинг давлат университетларига тўғридан тўғри қабул қилинади. Сабаби, улар халқаро имтиҳондан ўтиб бўлди», – деди Ҳилола Умарова 23 июл куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг айтишича, сертификатга эга бўлишдан ташқари, Президент мактабининг ҳар бир ўқувчиси синфдан синфга ўтиш учун ҳам MOCK имтиҳонлари топширишади. Бу доимий равишда мониторинг қилиб борилади.

Мавзуга оид