15:42 / 26.07.2021
3386

Покистонда коронавирусга қарши эмланмаганларнинг ички рейсларда парвоз қилиши тақиқланди

Мамлакат ичида фақат эмланганлар, хориж фуқаролари ва вакцина олиши мумкин эмаслиги тўғрисида расмий ҳужжатга эга бўлганларгина парвоз қила олиши мумкин.

Фото: Getty Images

Покистон миллий қўмондонлик-оператив маркази (МҚОМ) коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларнинг маҳаллий авиапарвозларга қўйилишини тақиқлади.

Марказнинг Twitter аккаунтида хабар қилинишича, 1 августдан бошлаб 18 ёшдан ошган барча эмланмаган фуқаролар ички авиапарвозларга қўйилмайди. Ушбу тақиқ мамлакатдан чиқиб кетиш ёки кириб келишга нисбатан жорий қилинмайди.

Мамлакат ичида фақат эмланганлар, хориж фуқаролари ва вакцина олиши мумкин эмаслиги тўғрисида расмий ҳужжатга эга бўлганларгина парвоз қила олиши мумкин.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Покистонда коронавируснинг делта, бета ва алфа штаммларини юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмоқда.

Top