08:07 / 29.07.2021
4816

Вазирлар Маҳкамасининг ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи бўлими вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ҳамда комплекс ўрганишни ташкил этиш;
  • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасида Ўзбекистон қонунлари, Президентнинг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш;
  • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • қурол-аслаҳа, ҳарбий (махсус) техника ва ҳарбий-техник мулк билан жиҳозлаш комплекс дастурлари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш;
  • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш ва бошқалар.

Шунингдек, Низом бўлимнинг тузилмаси ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Top