15:38 / 02.08.2021
3032

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини пуллаётган дорихона сотувчиси ушланди

Шайхонтоҳур туманидаги дорихоналардан бирида харидорга кучли таъсир қилувчи «Зардекс 300мг» дори воситасини 1 млн сўмга сотаётган сотувчи ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан маълум қилинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “S” МЧЖга қарашли дорихонада савдо фаолиятини амалга ошираётган Л.Т. харидорга 50 дона “Зардекс 300мг” дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 696 дона “Зардекс 300мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Top