18:40 / 04.08.2021
7882

3 йиллик таълимни 3 ойлик амалиётда ўрганиш мумкин — Навоийда мономарказ ишга тушди

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Навоий шаҳрида мономарказ ишга тушди. Унда 32 та йўналишда касбга тайёрлаш, хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва тадбиркорликни ўргатиш курслари ташкил этилди.

Марказнинг очилиш маросимида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумки, бугунги кунда кўплаб ватандошларимиз чет давлатларда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Аммо улар хорижий тилларни билмаслик туфайли айрим ҳолларда қийинчиликларга дуч келишяпти.

Таъкидланишича, мономарказда дунё меҳнат бозорига хорижий тилларни, жумладан, япон тилини биладиган мутахассислар ҳам тайёрланади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига кўра, мономарказда 3 ой ўқиб олинган диплом 3 йил касб-ҳунар мактабларида ўқиб олинган диплом билан бир хил даражага эга. Бу эса касб-ҳунар ўрганувчиларнинг ҳам вақти, ҳам харажати тежалишида муҳим аҳамият касб этади.

Мономарказларнинг ташкил этилишига фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали ишсизликни камайтиришда самарали ечим, дея қаралмоқда.

Top