Навоий шаҳридаги мактаблардан бирида ўқувчилар сочини олиш “тадбири” ўтказилди. Болалар омбудсмани буни боланинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматига таҳдид деб атади. Жамоатчилик фаоллари давомат ва бу каби “ташаббус”лар билан таълим сифатига эришиб бўлмаслигини айтмоқда.

Соч олдириш “тадбири”

23 феврал куни Kun.uz ўз манбасига таяниб Навоий шаҳридаги 2-мактабида ўғил бола ўқувчиларнинг оммавий равишда сочини олиш “тадбири” ўтказилгани ҳақида хабар берди. Бу иш мактаб директори Нурқобил Юсуповнинг ташаббуси экани, унинг топшириғи билан мактабга сартарош чақирилгани айтилмоқда.

Ҳолат бўйича Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Раъно Ҳайитова изоҳ бериб, бошқарма бу вазиятни умуман оқламаслигини айтди.

Ўзи шу мактаб директори билан кеча гаплашгандим, мактаб фаолиятини тўлиқ ўрганамиз. Бу ҳолат умуман мумкин эмас. Бундай директор ишда қолиши ҳам мумкин эмас аслида. Мактабда ўқувчининг сочига тегишга умуман ҳаққи йўқ. Бу педагогнинг этика қоидасига тўғри келмайди”, – деди бошқарма бошлиғи.

Навоий вилояти Миллий гвардия бошқармаси матбуот котиби Рамазон Кубаев эса Миллий гвардия ходимлари мактаб директорининг бу ташаббусига қарши бўлишганини билдирган.

Бириктирилган ходимларимиз давомат назорати учун мактабга борганида ушбу ҳолатнинг устидан чиқишган. Бу, албатта, мумкин эмас. Шу сабабли мактаб директорига жараённи тўхтатишни ҳамда ўқувчиларни дарсга қайтаришни айтишган”, – деди Кубаев.

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳам ҳолатни қоралади