Ўзбекистон | 11:00 / 27.07.2023
23475
2 дақиқада ўқилади

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ тизимида фаолият юритиб келган Дилмурод Эргашев Навоий шаҳар ҳокими лавозимида иш бошлади.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Дилмурод Бекмурадович Эргашев Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Дилмурод Эргашев тайинловга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг саноат объектларини қуриш бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Дилмурод Эргашев 1979 йилда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида таваллуд топган. 

«Навоийазот» АЖ, «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган шуъба инжиниринг компанияси ҳамда «Навоий кон металлургия комбинати» АЖда турли лавозимларда фаолият юритган. 2017-2020 йилларда ҳокимлик тизимида, Кармана тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, шаҳарга 2022 йил майидан буён ҳоким бўлган Муратхан Эгамқулов 2023 йил 11 июл куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишдан олинганди.

Муратхан Эгамқулов

Бошқа ўндан ортиқ ҳокимлар қатори унинг ишдан олинишига инвестициялар жалб қилишдаги камчиликлар сабаб қилиб кўрсатилган.

Мавзуга оид