09:21 / 10.08.2021
1320

Жиззах вилоятида содир бўлган ЙТҲларнинг 33 таси ҳайдовчиларнинг ухлаб қолиши туфайли юз бергани маълум қилинди

Жорий йилда Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 33 таси ҳайдовчиларнинг ухлаб қолиши туфайли юз берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 33 таси ҳайдовчиларнинг ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 20 нафар инсон вафот этган.

Қайд этилишича, М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган қисмидан бир сутка давомида ўртача 25-30 мингта турли транспорт воситалари ҳаракатланади. Соҳа мутахассисларининг билдиришича, тўрт соат автомобиль бошқарган ҳайдовчи организмида чарчоқ аломатлари бўлади. Шу сабабли маълум вақтда машина бошқарган ҳайдовчиларга тўхтаб дам олиш тавсия этилади.

Top