Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида янги ишга тушириладиган лойиҳалар рўйхатини тақдим этди.
Вазирлик хабарига кўра, рўйхатда еттита лойиҳа мавжуд. Жами қувват - 2 797 МВт.
Лойиҳалар рўйхати:
- Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил сентябрь;
- Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил декабрь;
- Навоий вилояти Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш. Ишга тушиш санаси: 2024 йил 3-чорак;
- Бухоро вилоятида умумий қуввати 1000 МВт бўлган 2та шамол электр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 4-чорак;
- Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак;
- Сурхондарё вилоятида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак;
- Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2та қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2022 йил 4-чорак.