21:04 / 17.08.2021
4074

Абдулазиз Комилов Туркия ташқи ишлар вазири билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 17 август куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон—Туркия ҳамкорлигининг турли масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий сиёсатнинг айрим жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Абдулазиз Комилов туркиялик ҳамкасбига Туркияда яқинда юз берган табиий офатлар ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Мавзу
АҚШнинг Афғонистондан кетиши
АҚШ Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий кампаниясини тамомламоқда. Толиблар эса мамлакат ҳудудларини бирин-кетин эгаллаб олмоқда.
Барчаси
Top