Ўзбекистон | 08:48 / 20.08.2021
2991
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Covid-19 инфекциясига чалинганларни даволашга мўлжалланган иккита марказ ёпилди

Фото: KUN.UZ

Самарқанд вилоятида жойлашган, Covid-19 инфекциясига чалинганларни даволашга мўлжалланган иккита марказ ёпилган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани ҳамда касалликлар аниқланиши кескин камайганлиги боис 19 август кунидан бошлаб вилоятдаги иккита даволаш маркази ёпилган. Жумладан, Самарқанд шаҳри Кимёгарлар қўрғонидаги ва Каттақўрғон шаҳрида жойлашган «Марварид» даволаш марказлари ўз фаолиятини тўхтатган.

Қайд этилишича, мазкур марказларда даволанётган беморлар соғайиб, ўз уйига кузатилган.

Мавзуга оид