07:55 / 25.08.2021
13618

«Рулда ўтирганимда қўрқиб кетаман: Франция дипмиссияси раҳбари Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳақида 

Франциянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Брис Рокфей Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида пойтахт Тошкентда яшаш қанчалик қулайлигини айтди.

Фото: Youtube /Alter Ego

«Ростини айтсам, машиналар ҳаракати қўрқинчли. Мен рулда ўтирганимда қўрқиб кетаман. Сабаби, қоидалар умуман йўқ. Сизни ўнг томондан, чап томондан қувиб ўтишлари мумкин. Ҳеч ким бурилиш сигналларини ишлатмайди. Чизиқлар ҳурмат қилинмайди, яъни чизиқлар бўйича юришмайди. Чапга бурилиш ҳам қийин. Бу мен учун қийин. Менимча, бу ерда бахтсиз ҳодисалар кўп бўлади», деди дипломат.

Брис Рокфей Францияда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жуда қийинлигини таъкидлади. 

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабларни қаттиқлаштириш керак. Бизда радарлар бор, ҳамма нарса текширилади. Францияда қизил чироқда ўтиб кетиш - катта қоидабузарлик, ҳайдовчилик гувоҳномаси сиздан тортиб олиниши мумкин. Одамлар жуда эҳтиёт бўлишади, чунки гувоҳномани йўқотиш катта муаммо. Сиз йўл полицияси билан музокара қилишга ҳам уринмайсиз. Бу бахтсиз ҳодисалар ва қурбонлар сонини босқичма-босқич камайтиришга имкон берадиган чора-тадбирлар мажмуи. Франция йўлларида ҳам кўп қурбонлар бўлган. Инфратузилма, ёритиш тизими ва юқори сифатли йўлларга эга бўлиш учун автомобиль йўлларига сармоя киритиш керак. Бу ёрдам беради», деди у. 

Дипломат, шунингдек, темир йўл транспортини ривожлантириш муҳимлигини айтди, чунки бу йўлларда юк машиналари сонини камайтиришга ёрдам беради.

Top