Ўзбекистон | 12:07 / 25.08.2021
2127
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда савдо дўконидан 45та телефон ўғирлаган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида жойлашган савдо дўконидан 45та телефон ўғирлаган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 8 июль куни Қумқўрғон туманининг Бешқаҳрамон маҳалласида жойлашган савдо дўконидан жами нархи 79 миллион 870 минг сўм бўлган 45 дона телефон аппаратлари ҳамда бир қанча аксессуарлар ўғирлаб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тезкор-суриштирув натижасида ушбу ўғриликни Узун туманида яшовчи А.Д. содир этгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид