23:35 / 26.08.2021
8868

Байден Кобулдаги портлашлар туфайли Исроил бош вазири билан учрашувни кечиктирди

Фото: EPA

АҚШ президенти Жо Байден Кобулдаги портлашлар туфайли Исроил бош вазири Нафтали Беннет билан АҚШ пойтахтида ўтказиладиган музокараларни номаълум муддатга қолдирди. Бу ҳақда Axios ахборот агентлиги хабар берди.

Агентликнинг таъкидлашича, Оқ уй Исроил бош вазиридан АҚШ етакчиси билан учрашиши келишилган Вашингтон меҳмонхонасидан чиқмасликни сўраган. АҚШ президенти ҳали ҳам Афғонистон пойтахти атрофидаги портлашлар борасида Оқ уйда маслаҳатлашувларни давом эттирмоқда.

Top