13:49 / 29.08.2021
14249

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини давлат хизматлари марказлари орқали олиш мумкин

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманларидаги Давлат хизматлари марказлари орқали миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш йўлга қўйилди. Бу ҳақда ДХА Тошкент шаҳар бошқармаси маълум қилди.

Эндиликда фуқаролар Давлат хизматлари марказларига ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун дам олиш кунлари (шанба ва якшанба) соат 9:00 дан 15:00 гача мурожаат қилишлари мумкин. 

Ҳозирда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Миробод, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор, Яшнобод, Яккасарой ҳамда Сергели туманларидаги давлат хизматлари марказлари орқали эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш мумкин.

Ҳукумат қарорига кўра, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Top