15:39 / 07.09.2021
17913

Автомобилида аёл кишини туртиб ўтиб кетган ҳайдовчи билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи автомобилини аёл устига бошқаргани тўғрисида видеолавҳалар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 15:00ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Зийнат” МФЙ, Шокирариқ кўчасида "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1979 йилда туғилган Ш.Р. ҳамда "Changan" русумли юк автомобили ҳайдовчиси, 1983 йилда туғилган Ҳ.М. ўртасида ўзаро тортишувли вазият юзага келган.

"Changan" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ҳ.М. воқеа жойидан кетмоқчи бўлган вақтда фуқаро Ш.Р. ушбу юк автомобилининг олд қисмига тепган. Ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатда давом этган ва фуқаро Ш.Р.ни автомобиль билан туртиб ўтган.

Натижада, фуқаро Ш.Р. тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top