17:07 / 09.09.2021
8147

КХШТ мамлакатлари коллектив кучларни замонавий қуроллар билан таъминлашни режалаштирмоқда

Маълумот берилишича, мазкур режа КХШТ мамлакатлари мудофаа вазирлари ҳамда хавфсизлик кенгашлари котиблари билан келишилган ва маъқулланган.

Фото: РИА Новости

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти 16 сентябр куни коллектив кучларни замонавий қуроллар билан таъминлаш режасини тақдим этади. Бу ҳақда КХШТ бош котиби ўринбосари Валерий Семериков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур режа КХШТ мамлакатлари мудофаа вазирлари ҳамда хавфсизлик кенгашлари котиблари билан келишилган ва маъқулланган.

Россия бош вазири ўринбосари Юрий Борисовнинг айтишича, КХШТ мамлакатлари раҳбарлари Душанбеда бўлиб ўтадиган учрашувда коллектив кучларни замонавий қуроллар ва техника билан таъминлаш бўйича келишувни имзолайди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига Арманистон, Беларусь, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон киради.

23 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев КХШТ саммитида меҳмон сифатида иштирок этди.

Top