Марказий Осиёда сув учун трансчегаравий можаролар эҳтимоли ошиб бормоқда — КХШТ бош котиби
Бу минтақа мамлакатлари ҳукуматлари томонидан эътиборни кучайтиришни талаб қиладиган мураккаб муаммолар тугуни экани таъкидланди.
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) бош котиби Имангали Тасмагамбетов аъзо давлатлар яқин келажакда дуч келиши мумкин бўлган таҳдидлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда у «Национальная оборона» журналига берган интервюсида айтиб ўтди.
«Таҳдидлар доираси жадаллик билан кенгаймоқда. Агар биз глобал миқёсдаги муаммоларни суҳбатимиз доирасидан ташқарида қолдириб, алоҳида минтақавий муаммоларга эътибор қаратадиган бўлсак, унда, биринчи навбатда, ресурслар учун можаролар хавфини кўрсатишимиз керак.
Бундан ташқари, ҳудуд ҳам ресурс вазифасини бажаради - бу чегара можаролари формати ва сув каби қимматли манба. Иккинчиси Марказий Осиёдаги сув ресурслари билан боғлиқ ёмон аҳвол туфайли алоҳида ташвиш уйғотади. Бу минтақа мамлакатлари ҳукуматлари томонидан эътиборни кучайтиришни талаб қиладиган мураккаб муаммолар тугунидир», деди Тасмагамбетов.
Шу билан бирга, у таъкидлаганидек, ахборот хавфсизлиги муаммоси ташкилот масъулияти соҳасида ўзига хос ўлчовни олади. Ушбу соҳада тартибга солинмаганлиги ташқи субъектлар томонидан ўз геосиёсий манфаатлари йўлида жамоатчилик онгини кенг кўламли манипуляция қилиш хавфини туғдиради.
Ташкилот таҳлилчилари бу таҳдидларни аниқладилар ва баҳоладилар. Ҳукумат даражасида аъзо давлатлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик КХШТ узоқ вақтдан буён ушбу муаммоларга ечим топиш устида иш олиб бораётганидан далолат беради, деб қўшимча қилди Тасмагамбетов.
«Бундан ташқари, КХШТ тажрибаси ушбу таҳдидларни зарарсизлантириш бўйича услубий ёндашувларни ишлаб чиқиш платформасини шакллантириш, шунингдек, мавжуд қарама-қаршиликларни абадий бартараф этадиган муқобил ресурс базасини яратиш имконини беради», деб таъкидлади бош котиб.
Унинг сўзларига кўра, ташкилот таҳдидларни зарарсизлантириш учун реал салоҳиятга эга.
Ҳозир КХШТга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
16:34 / 08.11.2024
Россия Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини истайди — Путин
15:50 / 04.11.2024
КХШТ бош котиби: Дунёда кучайиб бораётган чақириқ ва таҳдидларга давлатлар якка ўзи тура олмайди
22:15 / 25.10.2024