11:57 / 13.09.2021
8325

Талабалар вақтинча яшаб турган манзилидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин — МСК

Доимий яшаш ҳудудидан олисда таҳсил олаётган талабалар сайловда овоз бериш учун доимий яшаш жойидаги сайлов участкасига бориши шарт эмас.

Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этиш учун талабаларга қўшимча имконият яратилди.

Унга кўра, талабалар ўз сайлов участкасини ўзгартириб, вақтинча яшаб турган манзилидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

Бунда масалан, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган самарқандлик талаба сайлов участкасини ўзгартириш ҳақида онлайн ариза юбориб, Тошкент шаҳрида сайловда қатнаша олади.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати раҳбари Жалолиддин Усмоновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, бу жараёнда талабалар ўзининг вақтинча яшаб турган жойида (ТТЖ, хонадон) ҳисобга олинган бўлиши керак.

Мавзу
Сайлов-2021
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга кўра сайловлар октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 2021 йилги президентлик сайлови 24 октябрга тўғри келмоқда.
Барчаси
Top