Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Конституция кучга кирди
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 30 апрел куни ўтказилган референдум якунлари тўғрисида қарор қабул қилди.
Фото: Kun.uz
Қарорга асосан, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни референдумда умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган деб тан олинди.
Қонун мазкур қарор расмий эълон қилинган кун – 1 майдан эътиборан кучга кирган деб ҳисобланади.
МСК қарори билан, референдум натижалари қуйидагича бўлгани тасдиқланди:
- референдумда овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг умумий сони – 19 722 809 нафар;
- овоз бериш бюллетенларини олган фуқароларнинг сони – 16 667 097 нафар;
- овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг сони – 16 667 097 нафар ёки овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг умумий сонидан 84,51 фоиз;
- референдумга қўйилган масала бўйича ёқлаб “Ҳа” деб берилган овозлар сони – 15 034 608 ёки овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоизи;
- референдумга қўйилган масалага қарши “Йўқ” деб берилган овозлар сони – 1 558 817 ёки овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг 9,35 фоизи;
- ҳақиқий эмас деб топилган овоз бериш бюллетенларининг сони – 73 672 та.
Комиссия ўз қарорини ижрога қаратиш учун Олий Мажлис палаталари ва президентга юборади.
Мавзуга оид
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026
Қозоғистонда конституция бўйича референдумда овоз бериш якунланди
12:43 / 13.02.2026
Швейцария аҳоли сони чегараси бўйича референдум тайёрламоқда
21:32 / 12.02.2026