Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистонда ҳукмрон партия МСК устидан назоратни қўлга киритди
Мухолифат Гуржистон Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришлар 2024 йил октябр ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловлари вақтида кузатилиши мумкин бўлган эҳтимолий манипуляциялар хавфини оширишини тахмин қилмоқда.
Фото: Zurab Tsertsvadze/dpa/AP/picture alliance
Ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси Гуржистон Марказий сайлов комиссияси устидан назоратни қўлга киритди. Reuters агентлигининг 25 март, душанба куни хабар беришича, бу жорий йилнинг октябр ойида республикада ўтказиладиган сайловлар пайтида содир бўлиши мумкин бўлган манипуляциялар ҳақидаги хавотирларни кучайтирди.
Шу куни парламент спикери Шалва Папуашвили Сайлов кодексига Марказий сайлов комиссияси раҳбари ва аъзолари лавозимига номзодларни танлаш ҳуқуқини парламент раҳбарига ўтказишни назарда тутувчи тузатишларни имзолади. Шу билан бирга, уларни тасдиқлаш парламент аъзолари томонидан оддий овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Танқидчилар буни сайлов олдидан сайлов комиссиясидан ваколатларни тортиб олиш сифатида кўряпти.
Аввалроқ Гуржистон президенти Саломе Зубаришвили тузатишлар мамлакатнинг Европа йўналишига мос келмагани учун уларга вето қўйган эди. Марказий сайлов комиссиясини шакллантиришнинг янги қоидалари ушбу органнинг мустақиллигини йўқотишига олиб келади ва Гуржистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар бошланишига тўсқинлик қилиши мумкин, деб таъкидлаган мухолифат депутатлари «Кавказский узел» интернет-порталига. Парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган ҳукмрон партия ўтган ҳафта президент ветосини бекор қилди.
Мавзуга оид
23:16 / 12.01.2026
Гуржистоннинг собиқ бош вазири Гарибашвили беш йилга қамалди
10:03 / 09.01.2026
Гуржистонга туристик сафар қиладиганлар учун тиббий суғурта полиси мажбурий бўлади
10:30 / 29.12.2025
Гуржистонда қўлга олинган қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга топширилди
11:12 / 12.12.2025