19:04 / 28.09.2021
9162

АҚШ қуролли кучлари генерали толиблар “Ал-Қоида” билан алоқаларни узмаганини айтди

Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси раҳбари Скотт Беррье “Ал-Қоида” бир-икки йил ичида Америкага яна таҳдид солиши мумкинлигини билдирганди.

Фото: Rahmat Gul/AP

“Толибон” ҳаракати “Ал-Қоида” террорчи тармоғи билан алоқаларни ҳалигача узмади. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси, генерал Марк Милли айтди.

“Толибон” террорчи ташкилот эди ва шундайлигича қолмоқда, улар ҳалигача “Ал-Қоида” билан алоқаларни узмади. “Толибон” ҳукумат шакллантира оладими ёки мамлакат фуқаролар уруши оқибатида парчаланиб кетадими, бунга аниқлик киритиш керак”, – деди генерал.

Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси раҳбари Скотт Беррье “Ал-Қоида” бир-икки йил ичида Америкага яна таҳдид солиши мумкинлигини билдирганди.

Ўз навбатида, МРБ бошлиғи ўринбосари Дэвид Коэн АҚШ “Ал-Қоида”нинг Афғонистонда фаоллашаётганига оид айрим маълумотларни олганини айтганди.

Қайд этилишича, аксарият экспертлар “Толибон” “Ал-Қоида”нинг Афғонистонда кучайишини тўхтата олмаслиги ёки тўхтатишни истамаслигидан хавфсирамоқда.

Top