17:16 / 29.09.2021
8916

Эрдўған Яқин Шарқдаги тинчлик Туркия ва Россия муносабатларига боғлиқлигини айтди

Туркия президентининг сўзларига кўра, Туркия ва Россия минтақада муҳим роль ўйновчи мамлакатлар ҳисобланади.

Фото: ТАСС

Яқин Шарқдаги тинчлик Туркия ва Россия муносабатларига боғлиқ, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан Сочидаги учрашув чоғида.

“Россия–Туркия муносабатлари катта фойда келтирмоқда. Суриядаги биргаликдаги ҳаракатларимиз катта аҳамиятга эга. Ушбу минтақадаги тинчлик Россия–Туркия муносабатларига боғлиқ”, – деди Эрдўған.

Аввалроқ Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида 29 сентябр куни ўтказиладиган учрашувда Сурия, Афғонистон ва Ливиядаги вазият ҳамда бошқа халқаро масалалар муҳокама қилиниши айтилганди.

Туркия президентининг сўзларига кўра, “Жаноб Путин билан Сочидаги учрашув дарҳақиқат муҳим ҳисобланади, чунки Туркия ва Россия минтақада муҳим роль ўйновчи мамлакатлардир”.

Top