Жамият | 17:08 / 07.10.2021
2170
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда халқаро йўлда комбайнни ҳужжатсиз бошқариб кетаётган шахсга чора кўрилди

Фото: Ўзагроинспекция

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида халқаро аҳамиятдаги йўлда ғалла ўриш комбайнини ҳужжатсиз бошқариб кетаётган шахсга чора кўрилган. Бу ҳақда «Ўзагроинспекция»нинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 7 октябрь куни «Ўзагроинспекция»нинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган мониторинг давомида Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши йўлида ҳаракатланиб кетаётган ғалла ўриш комбайни тўхтатилган.

Дастлабки суриштирувда туманнинг «Амир Темур» машина-трактор парки ҳудудида Қарқарали қишлоғида яшовчи Х.Ш. ўзига тегишли бўлган «КЕЙС-2166» русумли ғалла ўриш конбайнини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб кетаётганлиги аниқланган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси, 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мавзуга оид