16:50 / 09.10.2021
9076

«Заковат» гранд финалида иштирок этиш учун кураш бошланди

9-12 октябрь кунлари Бухородаги Bukhara Desert Oasis сайёҳлик кластерида финал ўйинлари ва «Заковат» гранд финали бўлиб ўтади.

Финалга даъвогарлар танлови биринчи ярим йилликда: Тошкент ва Тошкент вилоятида — февралда, Самарқандда — мартда, республиканинг қолган 11 вилоятида — июнь ойида ўтказилди. Бундан ташқари, дастлабки иккита ҳолатда якуний ғолиб аниқланди, қолган ҳудудларда финалнинг 4 та жамоаси аниқланди.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Финалда «Заковат» интеллектуал ўйинининг 300 нафарга яқин етакчилари — 11 вилоятнинг 44 та энг кучли жамоалари, шунингдек, Тошкент ва Тошкент вилояти ва Самарқанддан аниқланган 2 та ғолиб жамоа иштирок этади.

Биринчи босқичда ҳар бир вилоят жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Биринчи ўринни эгаллаган вилоятлар ғолиблари 100 миллион сўмдан мукофот олади. Иккинчи ўрин учун 20 миллион сўмлик, учинчи ўрин учун 10 миллион сўмлик мукофот тақдим этилади.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Иккинчи босқичда аниқланган 11 ғолиб ва иккита маълум жамоа «Заковат» гранд финалида қатнашиш ҳуқуқи учун ўзаро кураш олиб боради, унда фақат биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар қатнашади.

Гранд-финал учун соврин сифатида 6 та 3-позиция Lacetti автомашинаси тақдим этилади.

Top