08:27 / 12.10.2021
3365

Ҳукуматнинг айрим қарорларига фуқаролик авиациясини қўллаб-қувватлаш бўйича ўзгартириш киритилди

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Ҳужжат Ўзбекистон президентининг 30.04.2021 йилдаги «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5100-сон қарорига мувофиқ ҳамда «Шовот-Қораўзак янги темир йўл линиясини ҳамда Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригини қуриш» инвестиция лойиҳасини ўз вақтида ва муваффақиятли амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

Қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда: 

  • Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга;
  • Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига. 

Белгиланишича, хўжалик юритувчи субъектларга, агар асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш, шу жумладан уларни узоқ муддатли ижарага бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса, ташқи савдо операциялари бўйича муддати кечиктирилган қарзлар учун жарима солинмайди.

Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга идентификация рақамларини бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, ташқи савдо операциялари турлари рўйхати қуйидаги позициялар билан тўлдирилди: 20 – лизинг асосидаги экспорт шартномалари; 21 – лизинг асосидаги импорт шартномалари;
 
Киритилган изоҳга мувофиқ, давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхати ҳаво кемалари ва авиадвигателларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қўлланиладиган ҳамда олиб кириладиган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, деталлар ва сарфланадиган материаллар (тўқимачилик маҳсулотлари бундан мустасно)га нисбатан татбиқ этилмайди. 

Top