Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёнилғи сарфи юқори бўлган эски самолётлар сотилиб, замонавий ва тежамкор ҳаво кемалари олиб келинади
Шавкат Мирзиёев авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, соҳада харажатларни 20 фоизга қисқартириш чоралари кўрилади. Ёнилғи сарфи юқори бўлган эски самолётлар сотилиб, замонавий ва тежамкор ҳаво кемалари олиб келинади. 72 та йўналиш бўйича оптимал парвозлар маршрутини танлаш орқали ёқилғи сарфи сезиларли камайтирилади. Фойдаланилмаётган ва даромад келтирмаётган активлар сотувга чиқарилади.
Мутасаддиларга харажатларни қисқартириш дастурини тасдиқлаб, хизматлар рақобатдошлигини ошириш, хусусий шериклик лойиҳаларини тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди. Аэропортларда қўшимча хизматларни кўпайтириш, Навоий аэропортида самолётларга техник хизмат кўрсатишни ривожлантириб, унинг салоҳиятини тўлиқ ишга солиш зарурлиги таъкидланди.
Давлат авиакомпанияларига хорижий малакали мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек, кадрлар тайёрлашни яхшилаш масалалари ҳам айтиб ўтилди.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:50 / 17.06.2026
Келажак авиациясини ўзгартириши мумкин бўлган 7 та самолёт
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
08:00 / 06.06.2026