10:25 / 12.10.2021
5051

Ўзбекистондаги қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи ҳеч қачон интернетдан фойдаланмаган — ЮНИСЕФ

ЮНИСЕФ тадқиқотида аниқланишича, Ўзбекистонда компьютер саводхонлиги бўлмаган қизлар улуши 43,5 фоизни ташкил қилади.

ЮНИСЕФ 11 октябрь - Халқаро қизлар кунида ёшлар ўртасида ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда компьютер саводхонлиги бўлмаган қизлар улуши 43,5 фоизни, ўғил болалар орасида эса 30 фоизни ташкил қилади.

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи ҳеч қачон интернетдан фойдаланмаган.

«Бу уларнинг таълим олиш ва меҳнат бозоридаги салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини сезиларли даражада камайтиради. Қизларнинг истеъдодлари очилиши учун уларга рақамли дунё борасида саводхонлик ва бу маконда зўравонлик хавфидан холи бўлган хавфсизлик зарур», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, бу йил қизларга рақамли технологиялардаги яратувчилар сифатида эътибор қаратилади – «Рақамли авлод. Бизнинг авлод». Қизлар рақамли дунёда ўзларини ифода этишлари ва салоҳиятларини амалга оширишлари учун керак бўлган ечимларни билишади.

Top