ЮНИСEФ Марказий Осиёда болалар билан боғлиқ вазият ёмонлашгани ҳақида хабар берди
Болалар саломатлиги ва ҳимояси билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди.
Европа ва Марказий Осиёда сўнгги икки йилда болаларнинг аҳволи ёмонлашмоқда, бу ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг кўпайиши, ҳаво сифатининг ёмонлашуви ва аҳоли ўртасида тенгсизликнинг кучайишида намоён бўляпти. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ҳисоботига таяниб, Anadolu хабар берди.
Янги ҳисоботда глобал пандемия, табиий офатлар ва можаролар ушбу муаммоларни кучайтириб, соғлиқни сақлаш ва таълим олишда тенгсизликка олиб келгани кўрсатилган.
«Минтақадаги яна бир муаммо - бу мактаб-интернатлар ва бошпаналарда яшовчи болаларнинг дунёда энг юқори кўрсаткичидир. Шу билан бирга, ушбу муассасаларда ногиронлиги бўлган, носоғлом оилалардан бўлган қизлар ва ўғил болалар кўп. Тиббиётга келсак, умуман олганда, Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари чақалоқлар ва болалар ўлими бўйича дунёда энг паст кўрсаткичларга эга. Аммо минтақанинг баъзи ҳудудларида 5 ёшгача бўлган болалар ўлими дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори. Ва бу ўлимларнинг ярмидан кўпи олдини олиш ва даволаш мумкин бўлган касалликлар билан боғлиқ», дейилади ҳужжатда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, COVID-19 пандемияси болаларнинг мунтазам эмланишини жиддий равишда бузган, минтақадаги мамлакатларнинг 95 фоизи эмлаш қамрови камайгани ҳақида хабар берган.
Оқибатда иккинчи йил давомида вилоятда бир миллионга яқин бола режали эмланмай қолган.
«Пандемия, шунингдек, болаларнинг ҳиссий ва руҳий фаровонлигига таъсир қилди, Европа ва Марказий Осиёда ўз жонига қасд қилишлар сони сезиларли даражада ошди», дейилади ҳисоботда.
Европа ва Марказий Осиёдаги ҳар беш боладан тўрттаси меъёрдан ортиқ ифлосланган ҳаводан нафас олаётгани аниқланган.
ЮНИСЕФ минтақа давлатларини қашшоқлик ва изоляция хавфи остидаги болалари бор оилаларни ишончли ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимларини жорий этишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
14:33 / 07.11.2024
ЮНИСЕФ: Ғазода икки кун ичида 50 дан ортиқ бола ҳалок бўлди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024