Жаҳон | 13:20 / 30.09.2023
5065
1 дақиқада ўқилади

ЮНИСЕФ: ёзда Марказий Ўрта Ер денгизи йўналишида камида 990 киши ҳалок бўлди

Марказий Ўрта Ер денгизи энг хавфли миграция йўлларидан бири бўлиб қолмоқда.

Фото: Reuters

Жорий ёзда Марказий Ўрта Ер денгизидаги миграция йўлида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолганлар сони уч баробарга ошди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) хабарида айтилади. 

Ташкилотнинг таъкидлашича, Марказий Ўрта Ер денгизи энг хавфли миграция йўлларидан бири бўлиб қолмоқда. 

Йил бошидан бери Марказий Ўрта Ер денгизи орқали Италияга ота-онаси ёки қариндошларисиз ўтган болалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60 фоизга ошиб, 1600 нафарга етди. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг июн-август ойларида ушбу миграция йўлида камида 990 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу йўналиш бўйлаб 334 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлганлиги қайд этилган. 

Қайд этилишича, ушбу йўналишда бир қатор ҳодисалар ҳужжатлаштирилмагани учун келтирилган рақамлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин. 

Мавзуга оид