18:37 / 13.10.2021
3712

Экопартия номзодининг ишончли вакиллари томонидан вилоятларда сайловолди тарғиботи олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентлигига Экологик партиядан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастури ҳудудларда унинг ишончли вакиллари томонидан олиб борилмоқда.

Фото: Экологик партия

Қашқадарёда бўлиб ўтган сайловолди тарғиботларида ишончли вакил Носир Ҳалимов вилоятнинг Ғузор тумани аҳолиси билан учрашди. Аҳоли томонидан кўп мурожаатларга сабаб бўладиган тоза ичимлик суви, чиқинди муаммоси ва дарё узанларидан қум-шағалларнинг ноқонуний ташиб кетилиши масалалари номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган асосий лойиҳалардан бири эканлигини таъкидлади.

“Дарҳақиқат, бугун дунё аҳолиси чиқиндиларни сараланган ҳолда тўплаш амалиётига эътибор қаратмоқда. Маълумотларга кўра, деярли барча мамлакатда қаттиқ маиший чиқиндилар салмоғи аҳоли жон бошига ҳар йили бир фоизга ортиб бормоқда.

Фото: Экологик партия

Чиқиндилар бир томондан ободликка путур етказса, иккинчи томондан экологик муаммоларни келтириб чиқаради. Энг ёмони – инсон саломатлиги ва маънавий ҳаётига жиддий хавф туғдиради”, – деди у.

Самарқанд вилоятида ўтказилган сайловолди тарғиботида Экопартия вилоят кенгаши раиси Б.Абдуллаев йиғилганлар президентликка номзод томонидан эътибор қаратилаётган экологик муаммоларни бартараф этиш лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, дастурда глобал ривожланиш шароитида вужудга келган чиқинди муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида маиший ва саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ҳажмини ошириш бўйича аниқ мақсадлар ҳамда хусусий шерикчилик асосида чиқиндиларни қайта ишлаш орқали даромадли соҳага айлантириш бўйича таклиф этилган ечимлар таҳлил қилинди.

Мавзу
Сайлов-2021
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга кўра сайловлар октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 2021 йилги президентлик сайлови 24 октябрга тўғри келмоқда.
Барчаси
Top