Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ободликни ўз хонадонимиздан бошлашимиз керак” — президентликка номзод Нарзулло Обломуродов
8 сентябрь куни Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов Жиззах вилоятида сайловчилар билан учрашди.
Номзод вилоятнинг бир нечта туманларида учрашувлар ўтказиб, анъанага кўра дарахт экиш акциясини бошлаб берди. Сўнг республика бўйлаб ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида маҳалла нуронийлари билан учрашди.
Нарзулло Обломуродов Дўстлик туманидаги маҳаллаларда бўлиб, маҳалла аҳлининг кайфияти, яшаш тарзи, бу ердаги ўзгаришлар билан қизиқди ва маҳалла ободлиги борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Биз ўзгаришларни, ободликни бировлардан кутишимиз керак эмас. Ҳаммамиз ўзгаришларни ўз хонадонимиздан бошлашимиз керак. Ободлик, аввало, ҳар бир инсоннинг кўнглидан бошланади. Оддий бир деворни таъмирлаш ва бўяш ёки кўчат ўтқазиш ҳам хонадонимизга ўзгача бир кўрк беради”, – деди у.

Нарзулло Обломуродов сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништирар экан, глобал иқлим ўзгаришлари, йилдан йилга камайиб бораётган табиий ресурслар, чиқиндилар муаммоси ва айнан Жиззах вилоятида бу соҳада қилиниши керак бўлган вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.
“Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида яшилликни сақлаш ниҳоятда муҳим. Чунки иқлим ўзгариши оқибатида ёзнинг иссиқ келиши, аномал иқлим ўзгаришлари инсонлар соғлигига, қишлоқ хўжалиги фаолиятига, бир сўз билан айтганда бутун Ер юзидаги ҳаётий жараёнларга салбий таъсир кўрсатади. Бу йилги Нобель мукофоти совриндорлари қаторида иқлим ўзгаришлари бўйича тадқиқотлар олиб борган бир неча олимларнинг борлиги ҳам ушбу муаммонинг қанчалик долзарблигини исботлаб турибди”, – деди Экопартия номзоди.

Мавзуга оид
23:08 / 04.04.2026
Ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
09:26 / 30.09.2024
Экопартия раиси Мўйноқда электорат вакиллари билан учрашди
19:02 / 11.05.2023
Экопартиянинг Ўзбекистон президентлигига номзоди маълум бўлди
17:49 / 30.12.2021