08:16 / 14.10.2021
5661

«Трансмашхолдинг» Ўзбекистонга янги метро вагонларининг навбатдаги партиясини юборди

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Россиянинг «Трансмашхолдинг» холдинги Тошкентга янги метро вагонларининг навбатдаги партиясини юборди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди.

Кеча, 13 октябрь куни «Трансмашхолдинг» АЖ таркибига кирувчи «Метровагонмаш» АЖ 20та замонавий метро вагонларини Тошкентга жўнатди ва шу билан Тошкент метрополитени олдидаги контракт мажбуриятларнинг бажарилишини якунлади.

Юборилган вагонлардан Тошкентда тўртта вагонли 5 метро поезди шакллантирилади. Ушбу модификациядаги ҳаракатланувчи таркиблари етказилиши билан Тошкент метрополитенида замонавий поездлар сони жами 60 вагонни, яъни 15та тўрт вагонли поездларни ташкил этади. 

Ҳаракатланувчи таркиб бўйлаб йўловчиларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун ўтиш жойи бўлган вагонлараро ўтиш жойлари билан жиҳозланган. Кенглиги 1,4 метр бўлган эшиклар очиқ ва ёпиқ ҳолатларни кўрсатувчи ташқи ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланган. Бош вагонларда ногиронлар аравачалари учун жойлар мавжуд. 

Ҳар бир вагонда сенсорли мониторлар ўрнатилган бўлиб, уларда керакли станцияларни қидириш, керакли йўналишдаги саёҳатни режалаштириш ва вақтини ҳисоблаш имкониятига эга. Вагон ва машинист кабиналари видеокузатув тизими, кондиционер ва ҳавони зарарсизлантириш тизимлари билан жиҳозланган. Тошкент метрополитенининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда машинист кабинасининг олд ойнаси бошқариладиган қуёшдан ҳимояловчи тизим билан жиҳозланган. Мазкур метро вагонларининг хизмат қилиш муддати - 30 йил. Метро поездининг конструкцион тезлиги - соатига 90 км.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда метрополитеннинг 20 вагонидан иборат биринчи партияси Тошкентга етиб келган. 2021 йил август ойида эса «Метровагонмаш» АЖ Ўзбекистонга яна 20та метро вагонини жўнатди. Янги метро вагонларининг барчаси Тошкент метросининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган. 

«Метровагонмаш» АЖ ва «Тошкент метрополитени» АЖ 40та метро вагонларини ишлаб чиқариш бўйича шартномани шу йил апрель ойида имзолаган. Молиялаштириш манбалари Россиянинг Ривожланиш ва ташқи иқтисодий алоқалар давлат банки ва Россия экспорт-импорт банки кредитлари ҳисобланади.

Top