Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юк поезди жўнатилаётган пайтда 3 та бўш вагон издан чиқиб кетди
Тошкент шаҳридаги Ҳамза станциясининг биринчи йўлида юк поездининг 3 та бўш вагони рельсдан чиқиб кетди. «Ўзтемирйўловчи» компанияси тегишли таркибий бўлинмалар воқеа сабабларини ўрганиш бошлаганини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида поезд вагонлари рельсдан чиқиб кетгани айтилган хабар тарқалди. «Ўзтемирйўловчи» компанияси ахборот-таҳлилий медиа маркази ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 11 март куни соат 11:50 атрофида Тошкент шаҳридаги Ҳамза станциясининг биринчи йўлида 2101-сонли юк поезди жўнатилаётган пайтида 3 та бўш вагон издан чиқиб кетган.
Компания хабарига кўра, тегишли таркибий бўлинмалар томонидан зудлик билан ҳолат юзасидан керакли чора-тадбирлар кўрилиб, воқеа сабабларини ўрганиш бошланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати поезд Қўқон — Тўқимачи — Арис (Қозоғистон) йўналишидаги юк поезди таркибида жами 51 та ҳар хил турдаги бўш вагонлар билан ҳаракатланган. Ҳолат ортидан тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас.
Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 16.07.2026
Жазирама сабаб поездлар тезлигига чеклов қўйилади
10:40 / 14.07.2026
Кучли иссиқ туфайли айрим поезд вагонларида салқинлик пасайиши мумкин
09:40 / 13.07.2026
Тошкент метросига яна 3 та замонавий поезд қўшилди
11:55 / 04.06.2026