Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қозоғистонга маҳкумларни ташишга мўлжалланган махсус вагонлар юборди
Фото: Ўзбекистон темирйўллари
Ўзбекистонда янги ишлаб чиқарилган махсус вагонлар Қозоғистонга юборилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» хабар бермоқда.
Буюртма бўйича «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқарилган 8 дона 61-942 русумидаги махсус контингентларни ташиш учун мўлжалланган янги махсус вагонлар МДҲ давлатлари темирйўлларида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Мазкур вагонлар ТР ТС 001/2011 техник регламентининг барча талабларига тўлиқ жавоб беради ҳамда мувофиқлик сертификатига эга. Қозоғистон Миллий гвардияси техник шартларига асосан «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» раҳбарияти бошчилигида ҳамда етакчи мутахассислар норматив ҳужжатларига асосланган лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган махсус вагонлар Остона шаҳрига етказиб берилди ва буюртмачига топширилди.
Таъкидланишича, вагонлар дизайни ўзига хос бўлиб, қўшимча замонавий жиҳозларни ўз ичига олади. Ҳавони мўътадиллаштириш тизими, ичимлик суви ва ҳавони дезинфекциялаш ускунаси, экологик тоза биоҳожатхона, видеокузатув мосламаси, эшиклар ҳолати тўғрисида сигнал берувчи қурилма ва бошқалар ўрнатилган.
Маълум қилинишича, икки давлат ўзаро алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида янги махсус вагонларини ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳам кўриб чиқиляпти.
Мавзуга оид
18:26 / 01.05.2026
Трампнинг ўғиллари Қозоғистон вольфрамига сармоя киритди
21:43 / 23.04.2026
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026