11:01 / 19.10.2021
3222

АКТ вазирлиги операторлар фаолиятини интернет миллий сегментида чеклаш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланмоқда 

Фото: Getty Images

«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси билан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли орган этиб белгиланмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторлар фаолиятини Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментида чеклаш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланади.

“Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси қабул қилиниши қонун талаблари хорижий мулкдор ва операторлар томонидан бажарилмаган ҳолда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли орган ва Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторларнинг Интернет тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклаш ва блоклаш имконияти яратилади”, дейилади ҳужжатда.

Top