Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АКТни жорий этишга масъул давлат хизматчилари ҳар 3 йилда мажбурий малака оширади
1 августдан 2500 нафардан зиёд республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бошқаруви органларида АКТни жорий этиш учун масъул ходимларнинг уч йилда бир маротаба мажбурий малакасини ошириш тартиби жорий этилади.
Рақамли технологиялар вазирлигида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази масъуллари билан Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини амалиётга жорий этиш бўйича муҳокама бўлиб ўтди.
Ушбу қарорга кўра, малакани баҳолаш attestat.egov.uz ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 августдан бошлаб, 2500 нафардан зиёд республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бошқаруви органларида АКТни жорий этиш учун масъул ходимларнинг уч йилда бир маротаба мажбурий малакасини ошириш тартиби жорий этилади.
1 соат ичида берилган тест саволларидан ўтиб, 55 баллдан юқори кўрсаткичга эга ходимларга QR-код қўйилган рейтинг баҳолаш гувоҳномаси расмийлаштирилади.
Яратилган имкониятлар:
— рейтинг баҳолаш натижасини реал вақт режимида олиш;
— талабгорларнинг фаолият йўналиши бўйича билимини баҳолашнинг шаффоф механизми;
— ходим рейтинг баҳолашдан муваффақиятсиз ўтганида, қайси йўналишда малакасини ошириш зарурати бўйича автоматик равишда тавсия шакллантирилади.
Мавзуга оид
22:07 / 12.10.2025
Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
14:36 / 27.08.2025
АКТдан фойдаланган ҳолда инвестиция фаолиятини амалга ошириш механизми белгиланди
12:50 / 08.08.2025
Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди
10:42 / 01.05.2025