19:39 / 20.10.2021
1758

Сурхондарёда фуқаронинг 10 тонна саримсоқ пиёзини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Shutterstock

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида фуқаронинг 10 тонна саримсоқ пиёзини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 8 сентябр куни, Тошкент шаҳрида яшовчи З.Зокир Жарқўрғон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатига кўра, жорий йил 28 июл куни туманнинг Қорабуро маҳалласида яшовчи опаси З.З.нинг уйида сақлаб қўйган 10 тонна 477 килограмм саримсоқ пиёз ҳосилини Андижон вилоятида яшовчи К.К. билан 183 миллион 347 минг сўмга савдолашиб олган.

К.К саримсоқ пиёзнинг пулларни маҳсулотни сотганидан кейин беришини айтиб олиб кетган. Аммо орадан анча вақт ўтганига қарамасдан пулларни бермаган ва ўзлаштириб кетган.

Қайд этилишича, жорий йил 7 октябр куни К.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид
Top