Хитой ташқи ишлар вазири АҚШни Афғонистондан санкцияларни олиб ташлашга чақирди
Ван Ининг таъкидлашича, Хитой Афғонистоннинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган, ҳеч қачон шахсий манфаатларини кўзламаган.
Хитой АҚШ ва ғарб мамлакатларини Афғонистонга нисбатан жорий этилган санкцияларни олиб ташлашга чақиради. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” ҳукумати раиси ўринбосари Абдул Ғани Биродар билан учрашуви чоғида айтди.
“Хитой ҳозирда Афғонистон дуч келган гуманитар қийинчиликларга катта аҳамият беради ва АҚШ ҳамда ғарб мамлакатларини санкцияларни олиб ташлашга чақиради”, – деди у.
Ван Ининг сўзларига кўра, барча томонлар Афғонистоннинг ўзини тиклашига ёрдам бериш учун “Толибон” билан оқилона ва прагматик тарзда мулоқот ўрнатиши лозим.
“Хитой афғон халқига ўз имконияти даражасида гуманитар ёрдам беришга, вақтинчалик қийинчиликларни енгиб ўтиш учун афғон халқига ёрдам беришда халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишга тайёр”, – деди Хитой ташқи ишлар вазири.
Унинг таъкидлашича, Хитой Афғонистоннинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган, ҳеч қачон шахсий манфаатларини кўзламаган.
Афғонистон дуч келган қийинчиликларни енгиб ўтиш халқаро ҳамжамиятнинг янада кучли қўллаб-қувватловини талаб қилади, деди у.
Мавзуга оид
20:44 / 11.10.2024
Хитойнинг чангютгич-роботлари тўсатдан ўз эгаларини қувиб, сўкинишни бошлади
17:18 / 11.10.2024
Хитой Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари пора олгани учун ўлимга ҳукм қилинди
16:50 / 11.10.2024
Ўзбек компанияси Афғонистоннинг энергетика секторига 1 млрд доллар сармоя киритади
08:10 / 10.10.2024