Энг юқори пенсия қайси ҳудудда берилади?
Ўртача энг юқори пенсия Тошкент шаҳрида (1 млн 250 минг 992 сўм) қайд этилган бўлса, энг кам ўртача миқдордаги пенсия Андижон вилоятига (801 минг 640 сўм) тўғри келган.
Пенсия жамғармаси 2021 йил сентябрь ойидаги бир ойлик ўртача пенсия миқдори ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Қайт этилишича, бир ойлик ўртача пенсия миқдори:
- Тошкент шаҳрида 1 млн 250 минг 992 сўм;
- Навоийда 1 млн 176 минг 323 сўм;
- Тошкент вилоятда 1 млн 12 минг 617 сўм;
- Бухорода 941 минг 411 сўм;
- Сирдарёда 936 минг 392 сўм;
- Қорақалпоғистон Республикасида 918 минг 930 сўм;
- Самарқандда 902 минг 172 сўм;
- Қашқадарёда 876 минг 728 сўм;
- Хоразмда 870 минг 800 сўм;
- Сурхондарёда 850 минг 685 сўм;
- Жиззахда 848 минг 930 сўм;
- Фарғонада 836 минг 856 сўм;
- Наманганда 802 минг 125 сўм;
- Андижон вилоятида 801 минг 640 сўмни ташкил этган.
2021 йил 1 октябрь ҳолатига республика бўйича пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 млн 548 минг 93 нафар бўлиб, умумий аҳоли сонидаги улуши 10,2 фоизни ташкил қилган ҳолда 1991 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 1 млн 389 минг 98 нафарга ёки 64,3 фоизга кўпайган.
Маълумот учун, 1991–2021 йилларда пенсияларнинг миқдори 67 маротаба оширилган.