16:18 / 05.11.2021
5414

Ижтимоий тармоқлардан то ўзидан қониқмасликкача: ёшларни қандай муаммолар қийнайди?

2021 йил бошида мутахассислар йил давомида ёшлар дуч келадиган 5 асосий муаммони прогноз қилишди. Йил тугамоқда, сизда 2021 йил давомида қандай муаммолар юзага келди? Мақолани ўқинг ва изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.

Таълим ва иш билан боғлиқ муаммолар

The Young Men's Christian Association томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ёшларнинг 44 фоизи ўқиши ва имтиҳонлари ҳақида қайғуради. Бундан ташқари, таълим ёшлар ҳаётининг рақобатга бой соҳасига айланди. Академик стандартлар ҳар қачонгидан ҳам юқори, чунки ҳар йили кўпроқ одамлар ўқишни давом эттириши кутилмоқда. Ўқишдаги ютуқлари билан бир қаторда, талабалар ўзларининг дарсдан ташқари машғулотларни (дейлик, иш, амалиётда) ўз зиммаларига олган ҳолда ҳар томонлама ривожланган инсонлар эканлигини исботлашлари керак.

Фото znaewo.ru

Ёшлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ юқори даражадаги академик малакага интилаётган бўлса-да, улар меҳнатга тайёр эмас, деган фикрлар мавжуд. Бундан ташқари, уларга катталарга қараганда камроқ ҳақ тўланади. Хусусан, ҳозирги пандемия шароитида ўқишни битиришга тайёрланаётган кўплаб ёшлар шогирдлик, стажировка ва умуман, ишга жойлашиш борасида қандай имкониятлар мавжудлиги борасида ноаниқликларга дуч келишмоқда.

Бу молиявий беқарорлик қўрқувининг кучайишига олиб келади. Университетлар ва уй-жой нархи ошгани сайин, ёшлар ўз келажаги учун режаларни осонгина туза олмайди. Кўпгина ёшлар мактаб ёки университетдан кейин уйда қолишга мажбур бўлади.

 

Руҳий саломатлик муаммолари

Биз ҳозир руҳий саломатлик инқирозидамиз. Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёшлар руҳий саломатлик муаммоларини бошдан кечирмоқда. Бу улар ҳаётининг барча соҳаларига таъсир қилиши мумкин: уй, мактаб, дўстлик ва муносабатлар. Ҳали ҳам руҳий саломатлик ҳақида стигма мавжуд ва ёшлар қўллаб-қувватлаш учун қаерга мурожаат қилишларини тушунишлари муҳим.

Фото: orenfoms.ru

The NHS (Буюк Британиядаги саломатлик веб-сайтларидан бири) томонидан эълон қилинган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, 19 ёшгача бўлганларда руҳий касалликлар кўпаймоқда.

 

Ижтимоий тармоқлар

Технологиянинг ривожланиши ёшлар ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатди. Технология ажойиб восита бўлиши мумкин, лекин у ўз-ўзини ҳурмат қилиш ва шахсий ҳаётга қандай таъсир қилиши ҳақида хавотирлар ҳам мавжуд. Ижтимоий тармоқларни қийин пайтларда оила ва дўстлар билан боғланиш усули сифатида эътироф мумкин бўлса-да, унинг камчиликлари ҳам йўқ эмас.

Фото: pobedarf.ru

Бу ижодий ва қизиқарли ғояларни баҳам кўришнинг бир усули бўлса-да, ижтимоий медиа дунёси ҳам мураккаб, ҳам чалкаш ва жиддий хавф-хатарларга тўла. Мисол учун, биринчи марта ижтимоий тармоқларга кирган ёшлар номақбул контентга дуч келиши мумкин…

(Ижтимоий тармоқлар ёшларни реал ҳаётдан ва атрофдан узиб қўйиши билан ҳам улар учун кўпроқ хавфли)

 

Тенгдошларнинг босими

Ёшлар учун мулоқот қилиш ва тенгдошларини ҳурмат қилиш муҳимдир. Кўплаб ёшлар агар улар оломонга эргашмаслик оқибатларидан қўрқади. Бу розилик истаги уларни ижобий одатларни мустаҳкамлашга ундаши мумкин. Бироқ бу уларни спиртли ичимликлар ичиш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ёки жиноий гуруҳларга қўшилиш каби хавфли хатти-ҳаракатларга ҳам ундаши мумкин: айниқса, Интернетда, ижтимоий тармоқлар орқали.

Фото: www.nrk.no

ТикТок, Инстаграм ва ҳатто Снапчат каби платформаларнинг ривожланиши тўдалар фаолияти ва зўравонлик ҳаракатлари билан боғлиқ.

 

Ўз кўринишидан қониқмаслик

Кўринишидан ташвишланиш балоғат ёшидаги кўплаб ёшларнинг ҳаётига таъсир қилади. Инстаграм ва Снапчат каби ижтимоий медиа иловаларда бошқаларнинг тана тузилиши ва кўриниши акс этган видео ва расмлар жойлаштириб борилиши ёшларда ўз кўринишга нисбатан ташвиш уйғотади. Чунки айрим суратлар #BodyPositivity яъни позитив танани ифода этади, бироқ улар кузатувчилар кутгандек филтрланган ва жило берилган кўринишни намоён қилади.

Фото: eschoolnews.com

YMCA тадқиқоти шуни кўрсатдики, ёшларнинг ярмидан кўпи (52%) ўзларининг ташқи кўриниши ҳақида мунтазам равишда ташвишланадилар.

 

Ноаниқлик

Биз ноаниқ вақтларда яшаяпмиз: глобал COVID-19 пандемияси ҳар бир инсоннинг ҳаётига турли йўллар билан таъсир қилди. Келажакдаги ноаниқлик кўплаб ёшлар учун жиддий муаммодир.

Фото: stock.adobe.com

Пандемия ижтимоий тенгсизликни кучайтирди, одамлар инқироз вақтида чуқур молиявий хавотирларни билдирмоқда.

Top