Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилади
2024 йил 1-10 январь кунлари «Ёшлар туризми ҳафталиги» бўлиб ўтади.
2024 йил 1-10 январ, ўқув таътили кунлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда «Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилади.
Туризм қўмитаси ҳафталик доирасида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларга республиканинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишни тавсия қилган.
Ушбу ҳафталик доирасида ёшлар учун йўл ва транспорт харажатлари, театр, кинотеатр ва концертларга киришда махсус чегирмалардан фойдаланиш имконияти яратилади, музей ва маданий мерос объектларига кириш эса мутлақо бепул бўлади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
11:10 / 01.07.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган
12:54 / 30.06.2026
Шавкат Мирзиёев фаол ёшлар билан учрашди
17:59 / 24.06.2026