13:40 / 15.11.2021
10368

Экология қўмитасидан Тошкентдаги чанг бўрони оқибатларини юмшатиш бўйича тезкор чоралар кўрилмагани юзасидан изоҳ сўралди

12 ноябрь куни Экология қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, тадбирда 4-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри ва вилоятига ёпирилган чанг бўрони пайтида қўмитанинг ҳолатни юмшатиш борасидаги «ҳаракатсизлиги» масаласи ҳам кўтарилган.

Жумладан, «ўша куни чангдан ташқари ҳаво жуда қуруқ ҳам эди. Нега қўмита вакиллари бу пайтда шаҳардаги фаввораларни тўлиқ ёқиш ва дарахтларни ювиб чиқиш каби чораларни кўрмади», дея савол қўйди журналистлар.

Саволга қўмита бошқарма бошлиғи Ўлмас Собиров жавоб берди.

«4 ноябрь куни Урал ва Волга бўйидан келган совуқ шамол Бухоро, Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятларидан Қозоғистон ҳудудига ўтиб, у ердаги қумли чанг бўронларини қўшиб яна бизнинг ҳудудларга олиб келди ва Тошкент осмонида туриб қолди.

Бундай чанг бўронига у шаклланган ҳудудларда чангни тутиб қоладиган шароит йўқлиги, жумладан, ҳудуднинг асосан адирликлардан иборатлиги ва ўсимликларнинг камлиги сабаб бўлди.

Ўлмас Собиров

Бу ҳақда гапирганда, унинг табиий ҳолат эканини ҳам эътибордан қочирмаслик керак. Бу Марказий Осиё, Хитой, Жанубий Америкадан тортиб Австралияда ҳам кўп учраб турадиган ҳолат ҳисобланади.

Бу ҳолатда фаввораларни ёққанингиз билан ўсимликлар устида чанг ўтириб қолган бўлади. Бу тўлиқ эмас. Бу ерда қум, тупроқ кўчишларининг олдини олиш учун Орол ва адирлик ҳудудларида ўсимлик экишни кўпайтириш керак», – деди Собиров.

Top